19 сентябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 19 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-17, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 9-14 метр тезликда эсади. Кечаси 8-13, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 9-14 метр тезликда эсади. Кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 26-31 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 9-14 метр тезликда эсади. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 9-14 метр тезликда эсади. Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 26-31 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғли жойларда ёғингарчилик бўлади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 9-14, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Шарҳлар