Жаҳонгир Отажонов автомобилида 195 км тезликда ҳаракатлангани учун жаримага тортилди
Қўшиқчи Жаҳонгир Отажон Zeekr автомобилида соатига 195 км тезликда ҳаракатланиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар бермоқда.
У юқори тезликда ҳаракатланиб, ушбу ҳолатни тасвирга олган ва ижтимоий тармоққа жойлаган эди. Хонандага тезликни оширгани ва ҳаракат вақтида телефондан фойдалангани учун жарима жазоси белгиланган.
Унга нисбатан Йўл ҳаракати қоидаларининг 75-банди (ҳаракат давомида тезликни меъёрдан оширганлик) ва 12-банди (уяли алоқа телефонидан фойдаланаганлик) да назарда тутилган қоидабузарликни содир этгани учун тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди. БҲМнинг 9 баравари (3,4 миллион сўм) миқдорида жарима солинди.
Шарҳлар