2-3 февраль кунлари теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоасини бепул қўллаб-қувватлаш мумкин

Стоковое фото

2024 йилнинг 2-3 февраль кунлари “Ҳумо Арена”да теннис бўйича Ўзбекистон ва Польша терма жамоалари ўртасида мусобақалар бўлиб ўтади. Ғолиб шу йилнинг сентябрь ойида нуфузли Девис Кубоги олий лигасига чиқиш учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Жамоамизни профессионал теннисчиларнинг яккалик рейтингида 1998 йилда туғилган Ҳумоюн Султонов, жуфтлик баҳсларида 2001 йилда туғилган Сергей Фомин,  2005 йилда туғилган Амир Милушев ва ўзбек тенниси фахрийси ҳамда жамоа сардори 1986 йилда туғилган Денис Истомин ҳимоя қилади.

Польша терма жамоасини 1997 йилда туғилган Хуберт Хуркач, Макс Касниковски, 1996 йилда туғилган Камил Мачрзак, 1995 йилда туғилган Карол Држевски, 1996 йилда туғилган Ян Зелински ҳимоя қилади. Жамоани Мариуш Фюрстенберг бошқаради.

Кириш бепул.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.