2 килограмдан зиёд гиёҳвандлик моддалари қўлга олинди

гиёҳвавндлик моддаси
Фото: Божхона матбуот хизмати

“Тупроқ  зичловчи” ускуна ичида, яшаш хонадонда ҳамда дарахт остига кўмилган гиёҳвандлик моддалар фош бўлди, деб хабар беряпти Тошкент вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати.

Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан, ДХХ ва ИИВ тезкор ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва вилоят ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди. Унда, “Ғишткўприк” чегара божхона постида аниқланган ҳолатда қўшни давлатдан олиб кирилган “тупроқ зичловчи” ускуна ичида хуфиёна тарзда яширилган 5 дона ўрамларда оғирлиги 1084 гр. синтетик гиёҳвандлик воситалари аниқланган.

“Фуқаро кўрсатмасига асосан, ҳолатга алоқадор бўлган шахснинг вақтинчалик яшаш хонадони кўздан кечирилганида, ушбу фуқаро ўз ихтиёри билан кир ювиш машинаси ичида 11 дона зип пакетларда ва ошхонасидаги чойнак ичида 18 дона зип пакетларга солинган, ҳамда  1 дона тамаки маҳсулоти ичида жами 60,69 гр. синтетик гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди”, – дейилади хабарда.

Сўнг, фуқаронинг кўрсатмасига асосан  ўзи томонидан муқаддам Тошкент вилояти Нурафшон-Ўртасарой йўлидан дала майдонидаги дарахт остига кўмиб қўйилган 1 дона ўрамдаги 1033 гр. синтетик гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.