Самарқандда Lacetti мотоциклни уриб юборди. 2 киши ҳалок бўлди
Самарқанд вилояти Иштихон туманида Lacetti ва мотоцикл иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Ҳудуд” ахборот дастурида хабар берилди.
Воқеа туманнинг Одил маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Тезликни меъёридан оширган Lacetti қарама-қарши йўналишда ўз йўлидан юриб келаётган мотоцикл билан тўқнашган. Оқибатда мотоцикл ҳайдовчиси ва унинг 13 ёшли қиз фарзанди тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Lacetti ҳайдовчиси ҳозирда Иштихон тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланмоқда.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар