2 ноябрь куни ҳаво қандай бўлади?
Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 2 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-10, кундузи 19-21 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида айрим жойларда бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Шарҳлар