«II Халқаро мақом санъати анжумани» бошланиш арафасида
«II Халқаро мақом санъати анжумани»га 80 га яқин давлатдан 400 нафардан зиёд қатнашчи иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маданият вазирлиги бошқарма бошлиғи Баҳром Усмонов маълум қилди.
Шунга кўра, жорий йилнинг 27–30-июнь кунлари Жиззах вилоятининг Зомин туманида ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО шафелиги остида “II Халқаро мақом санъати анжумани” ўтказилишига қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилди.
«Зоминсой мажумаси ҳудудида анжуман доирасида ҳудудларнинг ўзига хос маданияти ва санъатини намойиш этиш учун Республикамизнинг 14 та ҳудуди ўз павильонларини ташкил этди», – дейилади хабарда.
“II Халқаро мақом санъати анжумани” доирасида “Мақом санъатининг назарий ва амалий асослари: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференциясига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Анжуман доирасидаги халқаро танлов ҳакамлар ҳайъати аъзолигига АҚШ, Озарбайжон, Миср, Туркия, Ҳиндистондан ҳакамлар рўйхати шакллантирилди.
Халқаро хайъат томонидан кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишлари учта номинация бўйича:
⏺“Энг яхши мақом ансамбли”
⏺“Энг яхши яккахон чолғу ижрочиси”
⏺“Энг яхши яккахон хонанда” бўйича баҳоланади.
“II Халқаро мақом санъати анжумани” доирасида ўтказиладиган кўрик-танлов ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан диплом, статуетка ва пул мукофотлари билан тақдирланади.
Шарҳлар