20 ёшли ҳайдовчи MALIBU-2 да ЙТҲ га учраган
Яккасарой туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 16-ноябрь куни соат 00:10 ларда Яккасарой тумани Шота Руставелли кўчаси 50-уй қаршисида, ҳайдовчи 2004-йилда туғилган Ш.М. MALIBU-2 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиш натижасида йўл четидаги темир устунга урилган.
ЙТҲ натижасида ҳайдовчиси ва яна 20 ёшли йўловчига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар