20 ёшли бола қилган жинояти учун 5 йилдан 8 йилгача қамалиши мумкин

Foto: Kiberxavfsizlik

Андижон вилоятида яшовчи 46 ёшли И.Ш. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 1.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилоятидада яшовчи 20 ёшли Х.Д. содир этганлиги аниқланди.

Х.Д. интернет фойдаланувчиларига телеграм мессенжери орқали ёлғон эълонлар остида сохта дастур, ҳавола жўнатиб, бу эълонга ишонган жабрланувчи И.Ш.нинг банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва унинг ҳисобидаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Д.гa нисбатан  Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.