200 мингга яқин автомобиль ўзини ўзи баанд қилган киракашларга тегишли
Ўзбекистонда якка тартибдаги такси ҳайдовчилари фойдаланадигаан 199,1 мингта автомашина рўйхатга олинган. Бу ҳақда Солиқ қўмитасининг матбуот хизмати хабар беради.
6 та онлайн такси агрегатори солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашган. Жами автомобилларнинг 64 фоизи Тошкент бўйлаб ҳаракатланади, автомобилларнинг аксарияти:
- Тошкентнинг ўзидан (автомобиль коди 01) – 54,6%;
- Тошкент вилоятидан (автомобиль коди 10) – 17,9%;
- Қашқадарё вилоятидан (автомобиль коди 70) – 5%;
- Фарғона вилоятидан (автомобиль коди 40) – 3,3%.
Улашиш:
Шарҳлар