2021 йилда амалдорлар давлатга қарийб бир триллион сўм зарар етказган

Папка
Источник: Anete Lusina/unsplash.com

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 913,7 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 714,8 млрд. сўми ундирилган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар беради.

2021 йил давомида республика бўйича жами 2.345 та жиноят иши бўйича 2.804 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 16 нафари республика, 241 нафари вилоят ва 2.547 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 913,7 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 714,8 млрд. сўми ундирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.