2021 йилда коррупцион жиноятлар натижасида давлат манфаатларига 1,2 трлн сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди

Источник: пресс-служба Сената

Республикада коррупцион жиноятларга қарши олиб борилган фаол ишлар натижасида 2021 йилда республика бўйича 3 769 та коррупцияга оид жиноят иши судларга юборилган. Ушбу жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 282 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Ушбу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 3 бараварга ошган. Бу ҳақда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг навбатдаги ялпи мажлис олдидан бўлиб ўтган мажлисида таъкидланди.

Шу ўринда айтиш жоизки, аксарият коррупцияга оид жиноятлар Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Мактабгача таълим, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамда банк тизими ташкилотларига тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Навоий, Андижон, Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида энг ёмон кўрсаткичлар қайд этилганлиги танқид қилинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.