2021 йилда Тошкент маҳаллаларини ободонлаштиришга ажратилган маблағлар нималарга йўналтирилди
Шавкат Мирзиёев 2021 йил апрель ойида Тошкент шаҳридаги 524 та маҳалланинг барчасини ободонлаштириш ва уларнинг ҳар бирига бугунги ҳолатидан келиб чиқиб, 2 миллиард сўмдан маблағ ажратиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берган эди.
Президент 2023 йил февраль ойида қаттиқ совуқдан жабр кўрган муҳандислик-коммуникация иншоотларини ободонлаштириш ва таъмирлаш учун пойтахтнинг ҳар бир маҳалласига яна 1 миллиард сўмдан маблағ ажратиш бўйича топшириқ берди.
Anhor.uz таҳририяти 2021 йилда ажратилган маблағлар нимага сарфланганини аниқлашга қарор қилди ва бу борада Тошкент шаҳар ҳокимлигига расмий сўров юборди. Қуйида ўз ҳудудингиз ҳақида маълумот олишингиз мумкин.
Бектемир тумани
8,112 млрд сўм
Йўллар ва тротуарлар – 8,112 млрд сўм
Яшнобод тумани
26,514 млрд сўм
Йўллар ва тротуарлар – 20,457 млн сўм
Яшил зона – 36 млн сўм
Ирригация тизими – 980 млн сўм
Бошқаси: томлар, кўп қаватли биноларнинг фасадлари, бордюрлар
Яккасарой тумани
457 млн сўм
Йўллар ва тротуарлар – 457 млн сўм
Юнусобод тумани
241 млн сўм
Кўп қаватли уйларнинг фасадлари – 241 млн сўм
Шайхонтоҳур тумани
11,439 млрд сўм
Йўллар ва тротуарлар – 11,439 млрд сўм
Чилонзор тумани
462 млн сўм
Йўллар ва тротуарлар – 462 млн сўм
Сирғали тумани
8,080 млрд сўм
Йўллар ва тротуарлар – 3,159 млрд сўм
Тунги чироқлар – 346 млн сўм
Ирригация тизими – 1,251 млрд сўм
Бошқаси: бордюрлар, аркалар, кўп қаватли уйларнинг фасадлари, болалар майдончаларини ободонлаштириш
Олмазор тумани
32,303 млрд сўм
Йўллар ва тротуарлар – 18,811 млрд сўм
Яшил зона – 4,170 млрд сўм
Ирригация тизими – 1,321 млрд сўм
Бошқаси: бордюрлар, аркалар, маҳаллаларнинг бинолари, томлар, кўп қаватли уйларнинг фасадлари, тунги чироқлар, тапчанларни ўрнатиш, болалар ва спорт майдончаларини ободонлаштириш
Мирзо Улуғбек тумани
5,207 млрд сўм
Йўллар ва тротуарлар – 5,207 млрд сўм
Миробод тумани
8 млн сўм
Болалар майдончаларини ободонлаштириш – 8 млн сўм
Шарҳлар