2021 йилда Ўзбекистонга олиб келинган «Док-1 Макс» сиропининг таркибида ҳам токсик этиленгликоль бўлгани аниқланди
2021 йилда Ўзбекистонга олиб келинган, асал таъмли “Док-1 Макс” сиропи таркибида ҳам токсик моддалар бўлган. Бу камида 65 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган ҳиндистонлик Marion Biotech препаратлари иши бўйича суд мажлисидан сўнг маълум бўлди, деб ёзади «Дарё».
Айбланувчиларнинг таъкидлашича, ишлаб чиқарувчилар асал ва лимон таъмли сиропни қайта рўйхатдан ўтказиш учун 2021 йил октябрь ойида ариза берган. Лаборатория синовлари шуни кўрсатдики, 2020 йилда чиқарилган лимон таъмли сиропларда заҳарли моддалар бўлмаган, аммо 2021 йилда чиқарилган асал таъмли сироп партиясида этиленгликоль токсик моддаси топилган.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонга асал таъмили сироплар олиб келинган бўлса-да, “сотувга чиқишга улгурмаган”.
Судья 2022 йилда Ҳиндистон ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилган ушбу сиропдан Ўзбекистонга 256 минг дона флакон олиб келинганини таъкидлади.
Шарҳлар