2022 йил охирига келиб барча давлат олий таълим муассасаларининг дарсликлари тўлиқ электронлаштирилади

Ўзбекистон Президенти “Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. 2022 йил якунигача барча давлат ОТМларнинг ўқув адабиётлари тўлиқ электронлаштирилади ва ягона “Электрон кутубхона” платформаси ишга туширилади.

ОТМларда ҳисоботларни тайёрлашнинг қоғоз шаклидан воз кечилади ва Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими:

1-босқичда – 2022 йил 1 мартгача қуйидагилар жорий қилинади:

“Ўқув жараёнини бошқариш” қисми (давомат, ўзлаштириш қайдномаси ва рейтинг дафтарчаси, гуруҳ журнали, дарс ва имтиҳон жадваллари рақамлаштирилади);

“Илмий жараённи бошқариш” қисми;

“Маъмурий жараённи бошқариш” қисми;

“Молия-хўжалик фаолиятини бошқариш” қисми.

2-босқичда – 2022 йил 1 майгача “Таълим сифатини назорат қилиш” қисми жорий қилинади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.