2022 йилда энергетика компаниялари энг кўп зарар кўрган давлат компанияларига айланди
Давлат активларини бошқариш агентлиги 2022 йил учун давлат иштирокидаги компаниялар томонидан олинган фойда ва зарар ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Хусусан, НКМК йиллик даромади 15,3 триллион сўм билан энг даромадли компания бўлди, учинчи ўринни 6,6 триллион сўм билан АКМК эгаллади, деб ёзади Hook ресурси.
Авиация соҳасидаги давлат компаниялари ҳам ижобий тенденцияни кўрсатган: масалан, Uzbekistan Airports компаниясининг фойдаси 37 бараварга ошиб, 384,8 миллиард сўмгача, Uzbekistаn Airways авиакомпаниясининг фойдаси эса 5,4 бараварга ошиб, қарийб 300 миллиард сўмгача етган.
Энг зарар кўрган корхоналар орасида 4,3 трлн сўм зарар билан O‘zbekiston Milliy Elektr Tarmoqlari компаниясини кўрсатиш мумкин. Иккинчи ўринда UzGasTrade компанияси (3,9 трлн сўм зарар), учинчи ўринда O‘ztransgaz компанияси (минус 2,1 трлн сўм) келмоқда. Бу энергетика компаниялари энг даромадсизлар қаторида қолишда давом этаётганини кўрсатади.
Зарарлар сабаби компаниянинг эскича ёндашувида. Масалан, O‘zbekiston Milliy Elektr Tarmoqlari компанияси электр энергиясини ишлаб чиқарувчилардан ўртача 378,2 сўмга (2021 йил учун) сотиб олиб, уни ҳудудий тармоқларга 320.9 сўмга сотган, бунда у ҳар бир кВт/соатдан 57.3 сўм йўқотган. Бу йўқотишлар давлат елкасига тушиб, улар бюджетдан қопланади.
Шарҳлар