2023 йилда Ўзбекистонда мансабдорлар орасида жавобгарликка тортилганлар сони ошди
Бош прокуратура маълумотларига кўра, 3575 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган, бу ўтган 2022 йилга нисбатан 459 нафарга кўп. Давлатга етказилган жами зарар 1,5 триллион сўмдан ортиқни ташкил қилган.
Мансабдор шахслар орасида энг кўп учраётган жиноят тури мулкни талон-тарож қилиш бўлиб, бу 2205 та ҳолатда аниқланган. Шунингдек, мансабдор шахслар мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, фирибгарлик, порахўрлик, ҳужжатларни қалбакилаштириш, ўз вазифасига совуққонлик билан қараш, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳуқуқбузарликларда айбланиб жиноий жавобгарликка тортилган.
Суд ҳукми билан чиқарилган жиноят ишлари сони 3 минг 412 тани ташкил этиб, судланганлар орасида вазирлик, идора ва ташкилотларнинг республика, вилоят, туман бўлинмалари ходимлари ҳам бор.
Шарҳлар