2023 йилда Ўзбекистонда туғилиш даражаси 4,4 фоизга ошди
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистон Республикасида 887 424 нафар тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.
2023 йилнинг 11 ойида туғилганларнинг
🧍459 701 нафари ўғил болалар
🧍♀️427 723 нафари қиз болалар
Ўзбекистонда 2023 йилнинг 11 ойида қиз болаларга нисбатан 31 978 нафар кўп ўғил болалар туғилган.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич 4,4 фоизга ошган. 2022-йилнинг январ-ноябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан республика бўйича 850 282 нафар бола туғилгани қайд этилганди.
Улашиш:
Шарҳлар