2023 йилнинг шу даврида режадагидан кўра 1,1 млрд.кВт.соат кўп электр энергияси ишлаб чиқарилган

Линии электропередач
Фото: Норма.уз

Бу ҳақда АОКАда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум бўлди. Унга кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойлари якунига кўра 48,9 млрд.кВт.соат (режа 47,8 млрд.кВт.соат) электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Фото: АОКА

“Бу режага нисбатан 1,1 млр.кВт.соатга кўп бўлиб, қўйилган вазифа 102,3 фоизга бажарилди. 2023 йил якунига қадар режага асосан 53,8 млрд.кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши таъминланади. Жорий йилда мавсумга тайёргарлик кўриш режасига мувофиқ жами 53 та энергоқурилмаларда, жумладан 12 та энергоблок, 31 та қозон қурилмаси, 9 та буғ-газ қурилмаси ва 1 та газ-турбина қурилмасида мукаммал ва ўрта таъмирлаш ишлари бажарилди”, – дейилади хабарда.

Тошкент шаҳрининг Оқтепа ва Боғзор маҳаллалари ҳудудида, электр энектр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 4,6 МВт, иссиқлик энергияси узатиш қуввати 25,4 Гкалл бўлган 2 та газ поршен қурилмалси, 2 та сув иситиш қозонлари тўлиқ иссиқлик тизими билан алоҳида исситиш пунклари билан жихозланган ҳолда ўрнатилган.

“Бунинг натижасида иссиқлик тармоқларидаги юқотишлар 90,0 фоизга камайтирилишига, қўшимча йилига 32,0 млн. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилишига ҳамда 1,0 млн. метр куб табиий газ тажалишига эришилади”, – дея маълум қилинди матбуот анжуманида.

Бугунги кунга қадар 9,6 МВт қуёш панеллари ишга туширилиши натижасида 7,2 млн. кВт соат электр энергияси (36 мингта хонадоннинг ўртача бир ойлик истеъмоли) ва бунинг учун сарфланадиган 2 млн. метр куб табиий газ иқтисод қилинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.