2024-2025 ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди 

Фото: вики

2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайтининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлими орқали амалга оширилмоқда.

Рўйхатга олиш 2024 йил 5 июндан 25 июнга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Юқоридаги видеоқўлланма орқали рўйхатдан ўтиш бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлиш мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.