2024 йил 1 январдан апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияларини жорий қилиш белгиланди

Фото: freepik.com

Жиноят ишлари бўйича ҳукмлар устидан тафтиш тартибида шикоят ё протест бериш имконияти яратилмоқда. АОКАда Олий суд ахборот хизмати раҳбари  Азиз Обидов иштирокида ўтказилган брифингда суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг янги босқичи одил судлов сифатини оширишга хизмат қилиши тўғрисида маълумот берилди.

2024 йил 1 январдан апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияларини жорий қилиш белгиланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукмлари, ажримлари устидан дастлаб апелляция тартибида, агар апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, қонуний кучга кирган ҳукмлар, ажримлар устидан кассация тартибида шикоят ё протест бериш, апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган жиноят ишлари бўйича чиқарилган ҳукмлар, ажримлар устидан эса, тафтиш тартибида шикоят ё протест бериш, шунингдек, тафтиш тартибида такроран шикоят ё протест билдириш юзасидан илтимоснома билан мурожаат қилиш имкони яратилмоқда.

Бундан ташқари ҳукм устидан апелляция тартибида шикоят ёки протест бериш муддати йигирма суткадан ўн суткага қисқартирилмоқда.

Шунингдек, жиноят ишини кассация ва тафтиш тартибида кўриш натижалари юзасидан янги оқлов ёки айблов ҳукми чиқариш ваколатлари берилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.