2024 йилдаги қўшимча дам олиш кунлари тасдиқланди

Фото: Canva

Президентнинг “2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди, деб ёзмоқда Адлия вазирлиги.

Шунингдек ўзбекистонликлар жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар қуйидаги кунларда кетма-кет 4 кун дам олишади:

30-декабрь — шанба;
31-декабрь — якшанба;
1-январ — душанба;
2-январ — сешанба.

Изоҳ:

30-декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

31-декабрь — якшанба (умумий дам олиш куни);

1-январ — душанба (Янги йил байрами);

2-январ — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 6-январ – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).

29-декабрь (жума) ва 3-январ (чоршанба) кунлари ИШ КУНИ бўлади.

Фармон билан эса, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланган:

Барча ходимлар учун (иш кунидан қатъи назар):
22 март – жума;
11 апрель – пайшанба;
18 июнь – сешанба;
3 сентябрь – сешанба;
31 декабрь – сешанба.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
2 январь – сешанба;
23 март – шанба;
12 апрель – жума;
31 август – шанба;
30 декабрь – душанба.

Шунингдек, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги саналарга кўчирилди:

6 январь – шанба кунидан 2 январь – сешанба кунига;
13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;
14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрь – душанба кунига.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.