2024 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
“Тараққиёт стратегияси” маркази “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилганини эълон қилди.
Давлат дастури лойиҳасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 5 та йўналиши бўйича 2024 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар ва ишлаб чиқилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари белгиланмоқда.
Ҳужжат лойиҳасида ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий, экология, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида 2024 йилга мўлжалланган ислоҳотлар назарда тутилмоқда.
2024 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар ўз таклифларини Марказнинг махсус uzbekistan2030.uz онлайн портали орқали билдиришлари мумкин.
Лойиҳа таклифларига кўра:
– 2024 йил 1 март куни маҳаллалар, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар тизимида чет тиллари (“Ибрат фарзандлари”), киберспорт ва “Заковат” интеллектуал ўйинлари бўйича 600 миллион сўм мукофот жамғармасига эга мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган.
– Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилаётган кредитларнинг камида 40 фоизи ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
– 2024 йил 1 майдан бошлаб фуқаролар ва тадбиркорлар учун фақат қонун ҳужжатлари асосида мажбурий тўловлар ва йиғимларни белгилаш амалиётини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Муҳокамалар жорий йилнинг 9 февраль кунига қадар давом этади.
Шарҳлар