2026 йилда Ўзбекистонда олтинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ўтказилади

Фото: gov kg

Олтинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари 2026 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтади, дея хабар беради Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси.

Республика Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов Қирғизистон терма жамоасининг 2024 йил 8-14 сентябрь кунлари Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган бешинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида иштирок этишга тайёргарлигига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Мутасаддилар спортчиларнинг тайёргарлигини таъминлаш ва бошқа ташкилий масалаларни, жумладан, ўйинларни трансляция қилиш, шунингдек, анъанавий “Салбурун” фестивалида иштирок этиш учун ноёб ҳайвонлар ва қушларни олиб чиқиш учун рухсатномалар бериш масалаларини муҳокама қилди.

Бундан ташқари, расмийлар 2026 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган олтинчи Жаҳон кўчманчилар ўйинларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилишди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.