21 ёшли ҳуқуқбузар ўзи ташлаган ахлатни ўзи тозалади
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Нурафшон МФЙ ҳудудида фуқаро М.Ж. томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилган ва бу ҳолат ҳудудда ўрнатилган онлайн кузатув камерасига тушиб қолган.
Тошкент вилояти Экология бошқармаси Юқори Чирчиқ туман бўлими инспекторлари томонидан 2003-йилда туғилган фуқаро М.Ж. автотранспорт воситасида белгиланмаган жойга чиқинди ташлагани аниқланди.
Ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91-прим 1-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари — 1 миллион 125 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди. Шунингдек, М.Ж. транспорт воситасида ўзи ташлаган чиқиндиларни Юқори Чирчиқ туман бўлими ҳудудидаги полигонга жойлаштирди.
Улашиш:
Шарҳлар