21 нафар Forbes журнали рўйхатидаги миллиардер 2023 йилда вафот этган
2023 йилда Forbes журнали рўйхатидан 21 нафар миллиардер вафот этди, деб ёзади нашр.
2023 йилда Форбес дунё миллиардерларининг сўнгги рўйхатига киритилган 2640 миллиардердан 21 нафари вафот этди.
Улардан тўққиз нафари АҚШ фуқаролари эди. Ҳиндистон ва Малайзияда бир неча миллиардер вафот этди.
Қайд этилишича, ушбу рўйхатда фақат битта аёл бор – Хитойнинг WuXi AppTec фармацевтика компанияси ҳаммуассиси Чжао Нин.
2023 йилда мисрлик таниқли миллиардер Муҳаммад Ал-Фаед, малика Диананинг севгилиси Доди Ал-Фаеднинг отаси ҳам вафот этди, у 94 ёшда эди. У Париждаги Ритз меҳмонхонасига ва ўтмишда Лондондаги Ҳарродс ва Фулҳем футбол клубига эгалик қилган.
Ўлган миллиардерларнинг ўртача ёши 85 ёшни ташкил қилган. Деярли ярми камида 90 ёшда эди. Ҳиндистонлик тадбиркор Кешуб Маҳиндра ва Беркшире Ҳатҳаwай вице-президенти Чарлз Мунгер 2023 йилда вафот этган энг кекса икки миллиардер бўлди. Улар 99 ёшда эди.
Шарҳлар