23,8 минг нафар ҳунармандларга субсидия маблағлари ажратилади

Фото: qalampir.uz

2024 йилда жами 23,8 минг нафар ҳунармандларга 44,7 млрд сўм субсидия маблағлари ажратилиши режалаштирилган, деб хабар бермоқда Республика «Ҳунарманд» уюшмаси бошқарма бошлиғи Жамшид Тиляков.

Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар 5 турда туманларнинг тоифасига қараб ажратилади:

  • «Уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаш, зарур хом ашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун — 6 ой давомида ажратилади;
  • шогирдларга — мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш учун;
  • усталарга — интернет сайтларини яратиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатлари учун;
  • ҳунармандларнинг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача (1 700 000 сўм);
  • Ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган ҳар бир иш жойи бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваригача ,(13 600 000) миқдорда субсидия ажратилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.