23 август куни Ўзбекистонда 38 даражагача иссиқ бўлади

Foto: Sputnik

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 23 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 33-35 даража иccиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда  шамол эсади. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22, чўл ҳудудларининг баъзи жойларида 25-27 даражагача илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда  шамол эсади. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда эсади. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли туманларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, фақат Қашқадарё ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол  эсади.  Кечаси 11-16, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.