Ўзбекистонда 23 июнь куни об-ҳаво қандай бўлиши кутилмоқда?
Ўзгидромет хабар беришича, 23 июнь куни Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-25°, кундузи 36-38° бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 30-35° бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 30-35° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28°, чўл ҳудудларида баъзи жойларда 30-32° гача кўтарилади, кундузи 34-39° бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларада қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 34-39° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 36-41° бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, куннинг иккнчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 33-38° бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°,
кундузи 23-28° бўлади.
Таъкидланишича, 22-24 июнда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Шарҳлар