26 декабрга ўтар кечаси Феодосия портида кучли портлашлар юз берди

Фото: Правда Гарашченко

«РБК-Украина» нашри Украина ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонининг Телеграмдаги баёнотига таяниб, босиб олинган Феодосия портида «Новочеркасск» йирик десант кемаси йўқ қилингани ҳақида хабар берди.

26 декабрга ўтар кечаси Феодосия портида кучли портлашлар содир бўлган, Россия ОАВ бу борада ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари фаолияти ҳақида маълум қилган.

«Россия флоти камайиб бормоқда! Бу сафар йирик «Новочеркасск» десант кемаси Россия Федерациясининг флагмани «Москва» крейсери ортидан кетмоқда”, – дейилади хабарда.

«Новочеркасск» йирик десант кемаси жиҳозланмаган қирғоққа денгиз десанти ва денгиз қўшинлари ва юкларини ташиш учун мўлжалланган. Кема ҳар хил турдаги зирҳли транспорт воситаларини, шу жумладан танкларни ташишга қодир.

2022 йил 24 мартда Украинада кенг кўламли уруш бошланганидан кейин, “Новочеркасск” кемаси Бердянск портига ҳужум пайтида аллақачон зарар кўрган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.