Йил бошидан буён қарийб 26 минг Ўзбекистон фуқароси чет элга ўқишга кетган
Статистика агентлиги маълумотларига кўрa, 2024 йилнинг январь-август ойларида жами 25,8 минг нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга борган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 602 нафарга ёки 2,4 % га ошган.
Жорий йилнинг январь-август ойларида ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
Тожикистон — 10 701 нафар;
Россия — 6 032 нафар;
Қирғиз Республикаси — 2 408 нафар;
Туркия — 1 640 нафар;
Жанубий Корея — 1 383 нафар;
Қозоғистон — 1 102 нафар;
Хитой — 507 нафар;
Буюк Британия — 475 нафар;
АҚШ — 355 нафар;
БАА — 238 нафар;
бошқа давлатлар — 974 нафар.
Улашиш:
Шарҳлар