264 минг дона «паққилдоқ»лар сотилмай қолди

Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати

Божхоначиларнинг тезкор тадбирлари давомида 264 минг дона пиротехника воситалари сотилаётган вақтида тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар беряпти.

Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда, Тошкент шаҳри, Учтепа туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Учтепа туманидаги яшаш уйлар олдида фуқаро Р.Н. томонидан “шартли харидор”га 9 дона картон қутиларда ва  1 дона полиэтилен пакетда бўлган, умумий қиймати 100 млн. сўмлик,  264 минг дона “Британик” номли пиротехника воситаларини сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан  терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.