27-28 июнь кунлари «Бутунжаҳон ёшлар фестивали» ўтказилади
27-28 июнь кунлари Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида «Бутунжаҳон ёшлар фестивали» доирасида тадбирлар ўтказилади. АОКАда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда ҳудудий ҳокимлик вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Ёшлар ойлиги доирасида ўтказилаётган «Бутунжахон ёшлар фестивали» тўғрисида маълумот берилди.
«Ойлик доирасида “маҳалла-сектор-туман-ҳудуд-республика” даражасида ёшлар фестиваллари ва форумлари, интеллектуал танловлар, учрашувлар, спорт мусобақалари ва гала концертлар ташкил этилиши режалаштирилган», – дейилган учрашувда.
Қуйида ёшлар ойлиги давомида ўтказилиши керак бўлган барча тадбирлар билан батафсил танишиш мумкин:
✅Республикамизнинг барча ҳудудларида 3-10 июнь кунлари “Тадбиркорлик ва касб-ҳунар ҳафталиги”, 12-17 июнь “Илм-фан ва инновациялар ҳафталиги”, 19-24 июнь “Таълим ва китобхонлик ҳафталиги”, 26-30 июнь кунлари “Маданият, санъат ва ижод ҳафталиги” доирасида маънавий-маърифий, маданий-кўнгилочар, ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ташкил этилади.
✅ Маҳалла ёшлари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги волейбол, стритбол ва кураш мусобақаларининг маҳалла босқичлари, “Мушоира”, “Ибрат” ва “Заковат” танловларининг сектор босқичлари, футбол ва мини-футбол мусобақаларининг туман (шаҳар) босқичлари, енгил атлетика, стол тенниси, воркаут мусобақалари ва “Ёш китобхон оила” танловининг ҳудудий босқичлари, “Беш ташаббус паралимпиадаси”нинг республика босқичи ўтказилади.
✅ 10-25 июнь кунлари Республиканинг барча ҳудудлари ҳамда 70 та туман (шаҳар)да сайилгоҳлар, маданият ва истироҳат боғларида рассомлар кўргазмалари, мушоира кечалари, интеллектуал ўйинлар, турли викториналар ва гала-концертлар ташкил этилади.
✅Вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда хўжалик бирлашмалари ходимлари ўртасида “Йилнинг энг фаол ёш ходими” кўрик-танлови, “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилади. Вазирлик ва идора раҳбарлари, сектор раҳбарлари, ҳокимлар, олий таълим муассасалари ректорларининг ёшлар билан очиқ мулоқотлари ташкил этилади.
Шарҳлар