28 июнь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 28 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-27 даража илиқ, кундузи 38-40 даража иccиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги  секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги  секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-30 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги  секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 23-28 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли туманларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.