3 ёшли болани ўлдирган эркак 24 йилга озодликдан маҳрум этилди

фото: yuz.uz

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман судида 3 ёшли болани ўлдирган шахснинг иши кўрилди ва у айбдор деб топилди. Унга 24 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди, деб хабар берди Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов.

Эркак Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в” ва “г” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди (Жиноятчи ожиз ҳолатда эканлиги маълум бўлган шахсни алоҳида шафқатсизлик билан қасддан ўлдириш).

Шунингдек, у 25-97-модда 2-қисмининг “б”, “д”, “г”, “р” бандлари (Жиноятчига ҳомиладор эканлиги маълум бўлган аёлни қасддан ўлдиришга тайёргарлик кўриш) билан ҳамда 219-модданинг 2-қисми (Давлат вакилига ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 251-моддасининг 1-қисм билан айбдор деб топилган.

Маълумот учун, эркак 9 июлга ўтар кечаси ҳар хил препаратлар таъсирида 1994 йилда туғилган шеригининг 2021 йилда туғилган ўғлига ҳасад қилиб, ухлаб ётган боланинг юзига тўғридан-тўғри пичоқ билан уриб бир неча марта жароҳат етказган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.