Самарқандда содир бўлган ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди
Самарқанд вилояти ИИБ хабарига кўра, 2024 йил 29 июль куни соат 12:30 ларда Самарқанд вилояти, Ургут тумани, «Хўжагузар» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Ургут-Ғўс-Авазмерган» автомобиль йўлининг 5-км.да 2003 йилда туғилган Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси «Ургут-Ғўс» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда руль бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Damas русумли автомобиль билан тўқнашган.
Ҳодиса натижасида Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳати олиб ҳодиса жойида, яна бир йўловчи эса шифохонада вафот этган. Шунингдек, яна икки нафар Damas йўловчилари ва Cobalt автомобили ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Ҳозирда Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар