3 ойда 375,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 219,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 375,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Бу кўрсатгич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 72,5 % га ёки 157,7 минг тоннага кўпайган.
«Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Покистон (26,2 %), Россия (25,1 %), Қозоғистон (10,5 %) ва Хитой (9,2 %) давлатлари ҳиссасига тўғри келган», – дейилади хабарда.
2024 йилнинг январь-март ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 3,4 % ини ташкил этган.
Маҳсулотлар экспортининг асосий бозорлари қуйидагилар бўлган:
Покистон – 26,2%;
Россия – 25,1%;
Қозоғистон – 10,5%;
Хитой – 9,2%.
Шарҳлар