3-синф ўқувчиси синфдошларининг кўз ўнгида ўқитувчи томонидан калтакланди
Тамоқларда «Ғузорда ўқитувчи синфдошлари кўз ўнгида 3-синф ўқувчисини бир неча бор урди» мазмунида видео тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани ҳокимлиги муносабат берди. Унда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширувлар ўтказилмоқда.
«Маълум бўлишича, бу воқеа Ғузор тумани Пачкамар маҳалласида жойлашган 40-умумтаълим мактабининг филиалида содир бўлган», – дейилади хабарда.
Anhor.uz Болалар Омбудсмани ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан муносабат кутиб қолади.
Улашиш:
Шарҳлар