3 та АГТКШ 34 миллиард 640 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган
«Ўзенергоинспекция» ахборот хизмати маълум қилишича, жорий йил 1 декабрь куни инспекция томонидан Тошкент шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва вилоятидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)да ўтказилган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Хабарда айтилишича, «Тошкент шаҳриниг Бектемир туманида жойлашган «T.V.G» МЧЖ, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «O.E.G.» МЧЖ ва «П.О.» МЧЖларга қарашли АГТКШлар томонидан газнинг ҳақиқий сарфини камайтириб кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборини улаш тартиби ҳамда схемалари ўзгартирилганилиги маълум бўлган».
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур 3 та шохобча томонидан давлат манфаатларига жами 34 млрд 640 млн сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.
«Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди», – дейилади хабарда.
Шарҳлар