30 июндан Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам рейслар йўлга қўйилади

Фото: Qanot Sharq

2024 йил 30 июндан Ўзбекистоннинг “Qanot Sharq” авиакомпанияси “Тошкент-Будапешт-Тошкент” йўналиши бўйича тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни йўлга қўяди. Парвозлар ҳар якшанба куни амалга оширилади.

2024 йил 4 сентябрдан бошлаб “Qanot Sharq” ушбу йўналиш бўйича чоршанба кунлари амалга ошириладиган яна бир рейсни қўшишни режалаштирмоқда, бу эса мамлакатлар ўртасида парвозлар қулайлиги ва мавжудлигини сезиларли даражада оширади.

“Биз йўловчиларимизга Тошкент ва Будапешт ўртасида қулай ва мунтазам қатновларни таклиф қилишдан мамнунмиз, – дейди “Qanot Sharq” авиакомпанияси бош директори Моисей Пак. – Ушбу рейслар нафақат транспорт қулайлигини оширади, балки мамлакатларимиз ўртасидаги маданий ва иқтисодий алоқаларни ҳам мустаҳкамлайди”.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.