31 декабрь куни автобуслар тунгги соат 01:00 га қадар хизмат кўрсатади
Байрам муносабати билан автобус йўналишларининг иш вақти узайтирилди, деб ёзмоқда Транспорт вазирлигининг матбуот хизмати.
«2023 йил 31 декабрь куни Янги йил байрами тадбирлари ўтказилиши муносабати билан аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш ва йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида барча автобус йўналишларининг иш вақти 1 январь соат 01:00 га қадар узайтирилди», – дейилади хабарда.
Аввалроқ, байрам кунлари Янги йил арчалари ўрнатилган ҳудудларга қатновчи жамоат транспорти ҳақида хабар бергандик.
Улашиш:
Шарҳлар