363 марта қоида бузган «Spark» хатланди
Мажбурий ижро бюросининг Чилонзор туман бўлими иш юритувида ИИББ ЙҲХБнинг қарорларига асосан, қарздор А.К.га нисбатан 363 ижро ҳужжати бўйича 240 млн. 872 минг сўм миқдоридаги жарималарни ундириш белгиланган. Қарздор катта миқдордаги жарималар борлигини билса ҳам жарималарни тўлашдан бош тортиб юрган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг номида бўлган «Spark» русумли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган.
Шундан сўнг, ижро ҳаракатлари давомида, автотранспорт воситаси қарздор томонидан Сергели туманидаги «Тошкент Индекс» бозорига сотиш учун олиб чиқилганлиги аниқланиб, холислар иштирокида хатланган.
Ҳозирда, «Spark» 363 та жарималардан бўлган 240,8 млн. сўмлик қарздорликни қоплаш учун аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Шарҳлар