Тошкентда хонадонида 38 кг гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётган шахс ушланди

Foto: IIV

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ва Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари томонидан пойтахт ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда хонадонида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётган шахс аниқланди.

27 сентябрь куни Тошкент шаҳри Учтепа тумани Оқмачит маҳалласида яшовчи шахснинг хонадони кўздан кечирилди. 1962 йилда туғилган, муқаддам судланган ушбу шахс яшаш хонадонининг омборхонасида қуритиб қўйилган 2 туп 10 кг “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги, 13 та банкада 13 кг, 3 та коробкада 12 кг 200 гр, 2 қопда 2 кг, қора селофан пакетда 700 гр, ҳамда бир нечта қоғоз бўлагида 200 гр, жами 38 кг 100 гр “марихуна” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Олинган гиёҳвандлик воситалари тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 273-моддаси (Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят ишини қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.