4 март ҳолати бўйича Украинадан 2579 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинган

Источник: информагентство "Дунё"

4 март ҳолатига кўра, жами 11 та авиарейс билан 2 579 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинган. Катовице аэропортидан бугун соат 14:30 ва 16:00 да ҳамда 5 март соат 03:00 да (Тошкент вақти билан) учта қўшимча парвоз кутилмоқда. Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, Польша ҳудудида 1 480 дан ортиқ фуқаро қолмоқда. Улардан 700 нафари Польша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, 780 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.

«Польшадаги Ўзбекистон элчихонасининг маълумотларига кўра, Катовице аэропорти бугунги кунда одамлар билан тўлган. Дипломатларимизнинг саъй-ҳаракатлари натижасида Ўзбекистон фуқароларига шароитлар яратилган, шу жумладан улар иссиқ овқат билан таъминланган. Шаҳар маъмурияти томонидан аэропорт биносига кириш ва йўловчиларни рўйхатга олиш учун соддалаштирилган тизим ишга туширилган. Жамоат тартиби полиция ва маҳаллий кўнгиллилар томонидан назорат қилинмоқда. Болали аёллар ва кексалар учун махсус коридор ташкил этилган. Барча фуқароларга олдиндан тайёрланган рўйхатлар асосида хизмат кўрсатилмоқда», – дейилади хабарда.

ТИВ юртдошларимиздан хотиржамликни сақлашлари, ваҳимага бериласмликлари, провокациялар ва зиддиятли вазиятларга учмасликларини сўраган.

«Ишонтириб айтамизки, барча фуқаролар мамлакатимизга қайтарилади», – дея хулоса қилади вазирлик.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.