400 кг истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди
Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими томонидан ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда “Умакай” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда “Қарши-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда фуқаро Ж.Ч. хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган қорамол гўштини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, жами 400 кг. гўшт ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар