Тармоқларда 400 минг сўмлик банкнотлар пайдо бўлмоқда

Фото: Марказий банк

Айрим ижтимоий тармоқларда 100 000 сўмлик банкнотнинг номинали кўрсатилган рақамларини 400 000 рақамига ўзгартирилган ҳолатидаги расмлари тарқалмоқда. Хабарлар юзасидан Марказий банк матбуот хизмати тезкор огохлантиришни эълон қилди.

“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси пул белгиларининг номинал қиймати Марказий банк томонидан белгиланади.

“Мазкур қонуннинг 40-моддасига мувофиқ, Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида пул белгиларини муомалага чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эга бўлиб, янги намуналардаги пул белгилари муомалага чиқарилиши тўғрисидаги хабар, шунингдек, уларнинг тавсифлари Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади”, – дейилган хабарда.

Шунга кўра, айрим ижтимоий тармоқларда тарқалаётган 400 000 сўм номиналдаги банкнотлар ҳеч қандай қонуний асосларга эга эмаслиги ва фуқароларимиз бундай ёлғон хабарларга алданиб қолмаслигини сўраймиз.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.