Ўзбекистонда кўп қаватли уйлар сони қарийб 42 мингтага етди
Республикамизда кўп қаватли уйлар сони қарийб 42 мингга етган бўлиб, уларнинг 92 фоизига 821 дан ортиқ бошқарув ташкилотлари томонидан хизмат кўрсатилмоқда. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабар бермоқда.
2024 йил давомида республикадаги бошқарув ташкилотларининг қарийб 60 млрд сўм маблағлари ҳисобидан 2 888 та кўп квартирали уйни таъмирлаш бўйича манзилли дастур тасдиқланди ҳамда унинг доирасида 2 283 та кўп картирали уйларда таъмирлаш ишлари якунланди.
Шундан, 934 та уйларнинг том қисмида мукаммал ва жорий, 1 246 та кириш йўлакларида, 1085 та уйнинг ертўла ва уй ички муҳандислик-коммуникатсияларида таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Кириш йўлакларига 270 та кодли темир эшиклар ўрнатилди ва 4 851 та энергия тежамкор сенсорли лампалар ўрнатилди.
Бундан ташқари 54 мингдан ортиқ электр тақсимловчи шитлар жорий ва мукаммал таъмирланди.
Шарҳлар