43 882 нафар талаба ўқишни кўчириш бўйича тест синовларида иштирок этади

Фото: Samdu

2024/2025-ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан республика давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича жами 43 882 нафар талабгорга тест синовларида иштирок этишга рухсат этилди. Бу ҳақида Билимни баҳолаш агентлиги хабар бермоқда.

Шундан:

  • республикадаги нодавлат олий таълим ташкилотларидан – 33 255 нафар;
  • хорижий ОТМларнинг республикадаги филиалларидан – 657 нафар;
  • хорижий давлатларнинг ОТМларидан – 9 970 нафар.

Ўқишни кўчириш бўйича тест синовларининг ўтказилиш санаси ва талабгорлар учун рухсатномаларни бериш муддатлари ҳақида қўшимча маълумот берилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.