45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бошланади

Foto: Sport vazirligi

Олимпиодага Ўзбекистон амалдаги чемпион сифатида қатнашади.

11 сентябрдан 22 сентябрга қадар Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45 Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бўлиб ўтади. Жорий йилда Опен дастурида 193 та, аёллар ўртасида эса 181 та жамоа қатнашади.

Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги таркибда қатнашади:

Эркаклар терма жамоаси:

  • Нодирбек Абдусатторов
  • Жавоҳир Синдаров
  • Нодирбек Якуббоев
  • Шамсиддин Воҳидов
  • Жаҳонгир Ваҳидов

Қизлар терма жамоаси:

  • Афруза Ҳамдамова
  • Нилуфар Якуббоева
  • Умида Омонова
  • Маржона Маликова
  • Нодира Нодиржонова

Йигитларимизга 1 турда Тринидад ва Тобаго терма жамоаси рақиб бўлса, қизларимиз Гаити билан куч синашади.

Мусобақа жами швейцарча форматда 11 та турдан иборат бўлади.

Таъкидлаш керакки, Ҳиндистонда бўлиб ўтган 44 Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси чемпион бўлган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.