46,2 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш учун Ўзбекистонга келган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида 2,8 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати ёзмоқда.
«Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 248,2 минг нафарга ёки 9,6 % га ошган», – дейилган.
Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича (минг нафар):
қариндошларни йўқлаш — 2 237,4
сайёҳлик — 426,5
хизмат юзасидан — 68,4
тижорат — 51,5
даволаниш — 46,2
ўқиш — 7,4
Улашиш:
Шарҳлар